РЕСПУБЛИКА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ОНКОЛОГИЯ ВА РАДИОЛОГИЯ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ТИББИЁТ МАРКАЗИ БУХОРО ФИЛИАЛИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ
Бухоро вилоят онкология диспансери биринчи маротаба 1954 йил – Тери таносил касалликлари шифохонаси таркибида 5 ўриндан иборат онкология бўлими сифатида ташкил қилиниб беморлар даволанилган. 1957 йилга келиб эса – Вилоят клиник касалхонаси биносида 50 ўринга мўлжалланган “Ўсма касалликлари шифохонаси” номи билан фаолияти давом эттирилган Ушбу шифохонада рентген, клиник-биохимик таҳлил хонаси, I - II жарроҳлик бўлимлари ва патоморфологик лабораториялар фаолият кўрсатган. 1970 йилда – Ўсма касалликлари шифохонаси шахар касалхонаси биносига кўчирилган.
1984 йил – ер қимирлаши туфайли ўсма касалликлари шифохонаси Бухоро шахар Соҳибкор жамоа хўжалигида жойлашган профилакторияга кўчирилган ва ўрин сони 100 тагача оширилган, учта жарроҳлик бўлимлари очилган. 1994 йил – 200 ўринга мўлжалланган замонавий онкология диспансери Бухоро шаҳрининг Ғиждувон кўчасида қурилиб, “Ўсма касалликлар шифохонаси” ушбу янги бинога кўчирилди ва Бухоро вилоят онкология диспансери номи билан вилоятимиз аҳолиси учун 125 шифо ўрни билан иш бошлади. Ҳозирги вақтгача шу бинода ахолига хизмат кўрсатиб келмоқда. 2015 йил февраль ойида 5 та шифо ўрни қўшилиб, 130 шифо ўринга эга булган.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 10 апрелдаги №148-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 апрелдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2866-сонли қарори ҳақида”ги буйруғи ҳамда Бухоро вилоят ҳокимининг 2017 йил 8 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 апрелдаги ПҚ-2866-сонли “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳақида”ги №208-сонли қарорлари асосида вилоят онкология диспансерининг номи Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиё маркази Бухоро филиалига ўзгартирилди.
1993 йилдан бошлаб марказ таркибида Бухоро Давлат Тиббиёт Институтининг “Онкология ва нур ташхиси” кафедраси фаолият кўрсатмоқда.
Онкология сохаси 1954 йилдан 1957 йилгача Тери-таносил касалликлар шифохонаси таркибидаги поликлиникасида онкокабинет тарзида фаолият олиб борилган.
1957 йилдан 1970 йилларгача Вилоят клиник касалхонасида бўлим сифатида фаолият олиб борилган.
1970 йилдан бошлаб 1982 йилгача Ўсма касалликлар шифохонаси бош врачи сифатида Файзиев Қудрат Турсунович раҳбарлик қилганлар.
1983 йилдан 1984 йиллар давомида Қиличев Болта Салиханович бош врач лавозимида ишлаганлар.
1985 йилдан 1986 йиллар давомида Каримов Шариф Бўриевич бош врач лавозимида ишлаганлар.
1986 йилдан 2008 йиллар давомида Мамедов Суннат Ниязович бош врач лавозимида ишлаганлар.
2009 йилдан 2010 йиллар давомида Латипов Баходир Болтаевич бош врач лавозимида ишлаганлар.
2011 йилдан-2016 йй. Саидов Ғафур Нормуродович марказнинг директори лавозимида ишлаган.
2016-2017 йй. Мамедов Умид Суннатович директор лавозимида ишлаган
2017-х.к. Саидов Ғафур Нормуродович марказнинг директори лавозимида ишлаб келмоқда.